Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Авариявий ҳолатда тўхтаган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли қурилмалар ишга туширилди
8.12.2022 11:41,  
43

Аввал маълум қилганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган “ШГКМ 220/110/6 кВ” подстанциясидан чиқувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга тегишли “Кимё-1” 110 кВ ҳаво линиясида электр энергиянинг қисқа муддатли ўчиши содир бўлган эди.

Бунинг натижасида, авариявий ҳолатда тўхтаган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли сиқув компрессор станциялари 9 та газ ҳайдаш агрегатлари ва Пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси авариявий ҳолатда тўхтагани навбатма-навбат қисқа муддатда ишга туширилди.

Ҳозирда бошқарма конларини барқарорлиги таъминланди шу билан бирга “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига табиий газ етказиб бериш ҳажмлари хам тикланди.

Ушбу агрегатларни ишга тушириш регламент бўйича 1 сутка вақт талаб қилиши белгиланган бўлса-да, авариявий ҳолат тезкорлик билан ишлар амалга оширилиши натижасида 9 соат вақт ичида тўлиқ бартараф қилишга эришилиди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан