Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва бир қатор департаментларга янги раҳбарлар тайинланди
22.01.2022 13:46,  
277

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан нефть ва газ соҳасини ислоҳ қилиш, шунингдек трансформация жараёнларини тезлаштириш бўйича қарорлари ижросини таъминлаш, тизимнинг айрим бўғинларида етарли даражада ўзгаришлар бўлмаётгани ва уни тезлаштириш мақсадида кадрлар алмашинуви амалга оширилди. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2022 йил 21 январдаги буйруғи билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Мавлонов Гулмурод Боймуродович Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди. Гулмурод Мавлонов ушбу тайинловга қадар Геология департаменти бошлиғи эди.

- Гадоев Анвар Илҳомович “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Анвар Гадоев Нефть ва газ конларини геологияси ҳамда қидируви институтида узоқ йиллар фаолият олиб борган.

- Даулетияров Шуҳрат Қидирбаевич Капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шуҳрат Даулетияров ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шўъбасида фаолият юритган.

- Қодиров Улуғбек Абдужалилович нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаментининг бошлиғи этиб тайинланди. Улуғбек Қодиров Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 

- Маҳмудов Хушнуджон Абдураҳмонович Молиявий институтлар билан ишлаш ҳамда қарздорлик мажбуриятларини бошқариш департаментининг бошлиғи этиб тайинланди. Хушнуджон Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖда турли лавозимларда фаолият юритган. 

- Анваров Жавоҳирбек Ғайратжон ўғли эса Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Жавоҳирбек Анваров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”да ҳам турли лавозимларда ишлаган.

- Ахаев Эскендер Ваапович Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Эскендер Ахаев шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамияти Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти Асосий воситалар, инвестициялар, материаллар ва харажатлар ҳисоби бўлими бошлиғи – Бош бухгалтер ўринбосари бошлиғи лавозимида фаолият юритган.  

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан