Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятида табиий газ қазиб чиқарилиши ва қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганмоқда
9.04.2022 16:58,  
23

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари геология-қидирув, бурғилаш ишлари ҳамда қурилиш ишлари ҳолатини жойида ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига жамиятга тегишли конларда газ қазиб чиқариш кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати бўйича ҳисоботлар берилди.

Ўргнаши ишлари, “Шўртан” Бош Иншоотидан Шўртан газ кимё мажмуасига табиий газ узатиш лойиҳаси бўйича янги газ қувури қурилиш-монтаж ишлари олдидан тайёргарлик жараёнини назоратидан бошланди.

Бошқарув раиси томонидан ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўзда тутилган ташқи инфратузилма объектларидан бири бўлган “Шўртан” Бош Иншоотидан - Газ кимё мажмуасигача диаметри 1020 мм бўлган 33 км узунликдаги янги газ қувурини қурилиш монтаж ишларига старт берилди.

Ушбу газ қувурини қурилиши билан “Шўртан” бош иншоатидан етказиб бериладиган табиий газдан Шўртан газ кимё мажмуасини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш лойиҳасини амалга ошириш билан қўшимча полимер маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилади.

Газ қувурининг қурилиш лойиҳа ҳужжатлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш монтаж ишларига пудратчи ташкилот сифатида “Нефтгазмонтаж” МЧЖ жалб этиладиган бўлди. Қурилиш майдони пудратчи ташкилотлар томонидан лойиҳани амалга ошириш учун сафарбар қилинган автотрансортлар ва махсус транспорт воситалари намойиш этилиб, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган “тармоқ график”и муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси томонидан лойиҳа асосида газ қувури қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда зарур қувур арматуралари, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича бошқарма раҳбарияти ҳамда масъул департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

“Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ ихтисослашган институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра лойиҳанинг тахминий қиймати 1,85 млрд АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида йилига юқори ликвидли ҳисобланган бимодал полиэтиленни 280 минг тоннагача ва полипропиленни 100 минг тоннагача ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Шўртан” кони худудида амалга оширилаётган геология-қидирув, бурғилаш ишлари билан танишиб, қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Конда вахта усулида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар, нефт ва газ илмий-текшириш, геология институтлари, қидирув-бурғилаш ташкилотлари мутахассис ва раҳбарлари очиқ суҳбат ўтказилиб, муаммоли масалалар ечими бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарув раиси томонидан бурғилаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда тугатиш, зарур техник воситалар захирасини яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Қашқадарё вилояти ҳудудидаги табиий газ қазиб чиқарилиши ҳажмини оширишга доир ўрганиш ишлари давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан