Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳамда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди
24.07.2022 11:28,  
29

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июлдаги "Аҳолини нефт маҳсулотлари билан таъминлашнинг узлуксизлигини ва нархлар барқарорлигини таъминлаш тўғрисида"ги 158-сонли баённомасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

Йиғилишда хом-ашё харид қилиш ҳажмини ошириш, мамлакатимиз истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун камида олти ойлик тайёр маҳсулот етказиб беришни таъминлаш, ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, GTL нафтани жалб қилиш орқали бензин ишлаб чиқаришга оид асосий масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига 2022 йил 22 июль куни GTL синтетик нафтасининг биринчи партияси қабул қилингани, ундан тегишли қўндирма(присадка)лардан фойдаланган ҳолда автобензиннинг машҳур маркаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилинди.

“Ўзбекнефтегаз" АЖ Бошқарув раиси ички бозорда автобензин ва дизель ёнилғиси тақчиллиги вужудга келиши ва бунинг оқибатида респyблика таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида, 2022 йил 15 июлдан бошлаб йил якунига қадар республика корхоналарида ишлаб чиқарилган 2710 ТИФ ТН кодига мансуб автобензин ва дизель ёнилғиси экспорти таъқиқланганлиги, шунингдек, бунда автобензин ва дизель ёнилғисини тегишли топшириқлар ва графиклар асосида экспортга сотиш фақат уларни ишлаб чиқарувчи корхонaлар томонидан экспорт шартномалари (шyнингдек, биржада тузилган шартномалар) асосида амалга оширилиши бўйича маълумот берди.

Йиғилишда завод раҳбариятига 2022 йил июль-декабрь ойларида нефть махсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини тўлиқ хажмларда бажариш бўйича зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ''Ўзбекистон Респyбликаси товар-хом ашё биржаси" АЖ билан биргаликда жорий йилнинг 15 июлидан 1 авгyстига қадар кунлик биржа савдоларига қўйиладиган автобензин ҳажмини мавжуд ресурслардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш вазифаси берилди.

Шунингдек, нефт базалар омборидан биржа савдолари орқали харид қилиб олинган автобензинни ўз вақтида истеъмолчиларга етказиб беришни таъминлаш учун, завод томонидан тасарруфдаги нефт базаларига зарур автобензин миқдорларини юклаб бериш юзасидан жадвал (график) ишлаб чиқиш ва ижросини қатьий назоратга олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси заводнинг саноат қувватларининг узлуксиз ишлашини ва мунтазам маҳсулот етказиб берилишини таъминлаш, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, зарур захираларни шакллантириш йўлида барча зарур чоралар кўрилиши бўйича топшириқлар берди.

Бундан ташқари, ноқулай иқлим шароити(юқори ҳарорат)ни ҳисобга олиб, объектларни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга алоҳида эътибор қаратиш, ишлаб чиқариш фаолиятини доимий назорат қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан