Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди (Фото)
6.02.2022 12:19,  
16

Минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар сабаб, Республика бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар бўлди ва табиийки ушбу ҳолат Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолиятига ҳам салбий таъсир ўтказди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Вақтинчалик штаб” аъзолари томонидан электр таъминоти тиклангач, бошқармалар ҳамда заводлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўрилди ҳамда тизимдаги корхоналар фаолияти тўлиқ тикланди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” жойларда тизим корхоналари фаолиятини тиклаш бўйича амалга оширилган ишларни назорат қилиши ва углеводородлар қазиб чиқаришни тўлиқ тиклаш фаолиятини жадаллаштириш, мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 30 та нефть-газ конларидаги 586 та қудуқлардан углеводородлар қазиб олиш тўлиқ қайта тикланиб қурилмаларида технологик жараёнлар қайта йўлга қуйилган бўлиб, ташриф давомида қурилмаларнинг иш ҳолати ўрганилди.

“Шимолий Денгизкўл” конидаги капитал таъмирланган ва ҳозирда ўзлаштирилаётган 6-сонли қудуқдаги капитал ва жорий таъмирланаётган қудуқлар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” бошқарма тасарруфидаги “Денгизкўл” конидаги паст босимдан юқори босимга кўтариб берувчи сиқув компрессор станциясининг қурилиш жараёни билан танишиб чиқди.

Қурилиш майдонида – компрессор станция учун келтирилган ва етказиб берилаётган эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ўрнатилиши, монтаж ишлари ўрганиб чиқилди.

Бошқарув раиси тушлик вақтида ишчи-ходимлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг яшаш, овқатланиш, махсус кийим билан таъминганлик, оилавий аҳволи каби масалаларини ўрганди. Улар билан тушлик давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун Бошқарма бошлиғига кўрсатмалар берилди.

Дастур асосида қурилиши олиб борилаётган “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясининг Пудратчи ташкилот раҳбар ва ижрочилари томонидан объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва ҳолати бўйича ҳисоботи тингланиб, станцияни қисқа муддатда сифатли ишга тушириш, барча имкониятларни жалб қилиш, муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди ва ўз вақтида ишларни якунлаш вазифаси юклатилди.

“Алан” конига бўлган ташриф давомида “Алан” сиқув компрессор станциясининг ишчи ҳолати билан яқиндан танишилиб 2022 йил ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларини модернизация қилиш ҳамда технология йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ушбу ишларни жадаллаштириш бўйича бошқарма раҳбарияти ва тегишли департамент бошлиқларига кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари сайёр йиғилиш ташкил этилиб бунда, 2022 йилда Бошқарма бўйича углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган геолого-техник тадбирлар, хусусан қудуқларни бурғилашдан ишга тушириш, қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳамда технологик объектларни ишга тушириш йўналишларидаги режалар тақдимоти ўтказилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилда бажарилиши мўлжалланган геологик-техник чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Углеводородлар қазиб чиқаришни янада ошириш мақсадида 2022 йил якунига қадар 289 та геологик-техник чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган (39 та янги газ қудуқларини бурғилишдан ишга тушириш, 240 та қазиб чиқариш қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини олиб бориш ва 10 та технологик объектларни ишга тушириш) бўлиб, бунинг натижасида 2022 йил якуни билан бошқарма бўйича жами 15,9 млрд. куб метр табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилган.

Айниқса, янги қудуқларни бурғилашда унинг жойлашган жойи, атрофида ишлаётган қудуқлар ҳолати, коннинг амалдаги геологик ва гидродинамик моделларини чуқур ўрганиб чиққан ҳолда бурғилаш ишларини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

2022 йилда Муборак бошқармага тегишли конларда ва майдонларда бажарилган геология-қидирув ишларининг бугунги ҳолати, йил якунига қадар углеводород захираларини кўпайтириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.

Муборак регионида “Денгизкўл” конлари атрофида 531 кв. км ҳажмда 3Д сейсмик қидирув ишлари бажариш, 8 та янги майдонларда излов бурғилаш ишларини бошлаш, 62,400 минг погон метр ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини амалга ошириш, 23 та қудуқ қурилиш билан тугатиш ва табиий газ захиралари 12,0 млрд куб метрга, суюқ углеводород заҳиралари 280,0 минг тоннага ўстириш режалаштирилган.

Ушбу ҳудудда табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга кўмаклашиш мақсадида тугатилган қудуқлар мажмуаси билан ишлаш ва бу орқали янги излов-қидирув ва ишлатиш қудуқларини бурғилаш ҳамда капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун таклифлар ишлаб чиқиш бўйича мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан