Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Ўзбекнефтгаз” : Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ режимда иш бошлади, кунлик 2500 тонна автобензин ҳамда 1640 тонна дизель ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилди
27.01.2022 10:38,  
30

Хабарингиз бор, 25 январь куни минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар сабаб Республика бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар бўлди. Табиийки, ушбу ҳолат натижасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти ҳам вақтинча тўхтади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Вақтинчалик штаб” аъзолари томонидан электр таъминоти тиклангач бошқармалар ҳамда заводлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш ишлари олиб борилди. Тизимдаги корхоналар фаолияти деярли тўлиқ тикланди.

Бошқарув раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қилган ишчи ташрифи давомида технологик жараёнларнинг қайта йўлга қўйилгани, қурилмаларнинг иш ҳолати билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам “Вақтинчалик штаб” ташкил қилиш ҳамда қурилмалар тўлиқ қувватда ишлашини мониторинг қилиб, тўлиқ назорат олиб бориш бўйича Завод директори Акбар Фазиловга топшириқлар берилди.

Шунингдек, Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, шундай мураккаб вазиятда ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган барча ишчи-ходимларга зарур шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Заводнинг марказий асосий таркибий бўлинмаларида бўлиб, технологик қурилмаларнинг ишлаш ҳолати ва бу борада зарур бўладиган молиявий масалалар юзасидан муҳокама ўтказди. Марказий тақсимлаш подстанциясида бўлиб, асосий ишлаб чиқариш цехининг технологик зонасида жойлашган дизель генератор ва унинг зарур бўлганда ишлаш ҳолатини ўрганди.

Бошқарув раиси электр таъминотида узилиш кузатилганда, ушбу генераторнинг автоматик ишлашини доимо назорат қилиб бориш кераклигини ҳамда айнан мана шу орқали заводнинг фаолиятини вақтинча хавфсиз тўхтатиб туришга эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барқарор иш режимига ўтиши учун қилинган ишлар ҳолати ҳам ўрганилди ҳамда ушбу жараёнларда Бошқарув раиси шахсан иштирок этди.

Ўз навбатида, GTL керосини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун сиғими 5000 м3 бўлган 2 та резервуар қурилиш майдончасида ўрганиш ўтказилди ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ҳозирги ҳолати жойида таҳлил қилинди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларига жорий лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш, белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси завод мутахассислари билан ҳам ишчи учрашув ўтказди ҳамда уларнинг яшаш ва ишлаш шароити, завод фаолияти, кўрсаткичларни бажарилиши билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Завод директорининг янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган амалий ишлар, заводнинг янада самарали ишлаши учун 2022 йилда бажарилиши режалаштирилган лойиҳалар ва амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар бўйича ҳисобот муҳокама қилинди.

Бугунги ишчи ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш учун “Долзарб Қирқ кун” акцияси доирасида ўтқазилган 10 мингга яқин турли хилдаги манзарали ҳамда мевали кўчатлар майдони ва парваришлаш ишлари ҳам жойида ўрганилди.

Кўчатларни парвариш қилиш давомида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида томчилатиб суғориш тизимин тўлиқ йўлга қўйиш таъкидланди.

Ташриф сўнггида, Бошқарув раиси томонидан бугунги кунда саноат хавфсизлигини таъминлаш учун комплекс ёндошиш, энергия самарадорлигини ошириш ва энерго ресурслардан самарали фойдаланишни оптиаллаштириш, ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларини тўлиқ бажариш кераклигини таъкидлади ва ана шундагина иқтисодиёт ҳамда аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, электр таъминоти етказиб берилиши тикланганидан сўнг, завод тўлиқ режимда ишлаб бошлади ва ўртача кунлик автобензин
2500 тонна, Жет A-1 маркали авиация ёқилғиси 200 тонна, дизель ёқилғиси 700 тонна, мазут 180 тонна ҳамда 560 тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришиш таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан