Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан AИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 2200 тоннадан 2800 тоннага оширилмоқда
10.12.2022 14:38,  
10

Мамлакатимиз истеъмолчиларини АИ-80 русумли автобензин ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Бухоро заводида корхона ва ишлаб чиқариш цехлари раҳбарларидан “Тезкор штаб” тузилди.

Корхонада товар бензинлари ва суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилишини оширишга қаратилган ишлар тезкорлик билан амалга оширилмоқда. Бензин ишлаб чиқариш қурилмаси лойиҳа қувватини 100 фоиздан 115 фоизга оширди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида декабрь ойида қайта ишлаш ҳажмларини оширишда импорт хом ашёлари улуши ҳам 30 фоизгача оширилди.

Ўз навбатида, Республикамиз ички бозорида нефть-газ маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш нафақат темир йўл вагонлари, балки юк ташувчи автоцистерналарда ҳам амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан