Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори” танловининг ғолиблари аниқланди
19.02.2022 17:27,  
111

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Бухоро НҚИЗнинг энг яхши рационализатори” кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Ушбу танловни ташкил этишдан мақсад инновацион, рационализаторлик ва ихтирочилик ғоялари, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, янги маҳсулот чиқариш, маҳсулот сифатини ошириш, ёқилғи ва ёқилғи тежашга қаратилган долзарб вазифаларни ҳал этишда ижодий салоҳият ва ресурслардан самарали фойдаланишдан иборат. Бундан ташқари заводдаги энергия ресурслари, хом-ашё, материаллар, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва бошқа йўналишлари бўйича лойиҳаларни фаоллаштириш ҳам кўзланган.

Танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 1 декабридан 2021 йилнинг 1 декабригача 22 та рационализаторлик таклифи келиб тушди. Танлов натижалари сарҳисоби рационализаторлар томонидан ғоялар тақдимоти шаклида намойиш этиш ва мулоқот тарзида муҳокама қилиш форматида ўтказилди.

Тақдим этилган таклифларда завод фаолиятининг турли йўналишлари – жараёнларни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, иккиламчи ресурслардан фойдаланиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, чиқиндиларни қайта ишлаш, хавфсизлик ва атроф-муҳит муҳофазасини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сифатини ошириш, жараёнларни рақамлаштириш мавзулари қамраб олинган.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, К.Р. Сафаровнинг “21–Е-20 иссиқлик алмашиниш қурилмаси линиясида фильтр ўрнатиш” таклифи биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Б.А. Хайдаровнинг “Оқава сувларни тозалаш жараёнида қўлланиладиган алюминий сулфатни фойдаланилган адсорбентни қайта ишлаш йўли билан олиш” ва “Суюқ углеводородлар олиш мақсадида нефть шламини пиролиз йўли билан қайта ишлаш” таклифи муносиб кўрилди. А.Ш. Саидов ўзининг “Водород линиясида янги иссиқлик алмаштиргични ўрнатиш” таклифи билан учинчи ўрин ғолиби бўлди.

Б.Баҳронов ҳамда Х.Бақоев “Бухоро НҚИЗнинг энг яхши ёш рационализатори” номинацияси бўйича ғалабага эришдилар. Ғолиблар моддий рағбатлантирилди.

Маълумот учун: Таъкидлаш жоизки, завод ишчи-ходимлари ўртасида ижодий салоҳиятни ошириш бўйича танловлар ўтказиш аллақачон яхши анъанага айланган. 2019 йилда “Энг яхши инновацион ғоя”, 2020 йилда “5 та энг яхши инновацион ва инвестицион ғоя” танловлари ўтказилган эди. Бундай танловлар ходимларнинг янги ғоялар яратиш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш иштиёқини оширади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан