“Ўзбекнефтгаз” делегацияси Озарбойжонга ташриф буюрди

“Ўзбекнефтгаз” делегацияси Озарбойжонга ташриф буюрди

Фото: “Ўзбекнефтгаз”

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошлигидаги делегация “SOCAR” ва «НИПИ Нефтегаз SOCAR» компаниялари билан икки томонлама манфаатли ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик масалаларини ҳал қилиш мақсадида Озарбайжонда бўлиб турибди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар беради.

Ташрифнинг илк куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти делегацияси аъзолари “Азнефт” компаниясининг “Бибиэйбат” нефт ва газ қазиб олиш бошқармасида бўлишди ва у ердаги ишларни кўздан кечиришди. Шу куннинг ўзида “НИПИ Нефтегаз SOCAR” тажриба-синов базасидаги қилинаётган ишлар ҳам ўрганилди.

Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро учрашув ҳам бўлиб ўтди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзоларини Озарбайжон Республикаси давлат нефт компанияси “SOCAR”нинг Президенти Абдуллаев Ровнаг Ибрагим ўғли ва “SOCAR”нинг геология ва геофизика масалалари бўйича Вице-президент Гусейнов Баҳром Бахлул ўғли қабул қилди.

Суҳбат давомида Орол денгизи ҳудудида геология қидирув ишларини амалга ошириш, Ғарбий ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан, Гармистон конларини ўзлаштириш масаласида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегациясининг Озарбайжон Республикасига ташрифи давом этади.