Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси”да манфаатлар тўқнашуви, маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш ва нефть маҳсулотлари камомади аниқланди
31.03.2022 15:29,  
57

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда. Навбатдаги ўрганиш “Гулистон нефть базаси” МЧЖда ўтказилди.

Ўрганиш давомида нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.

Жамият ва филиал раҳбарияти ҳамда муттасади ходимларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндошиши оқибатида Жамиятнинг 2022 йил 1 март куни ҳолатига жами дебитор қарздорлик 24 692,5 млн сўмни ташкил қилган бўлиб, масъул ходимлар томонидан вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида 9 089,2 млн сўм “умидсиз” қарздорликга айланиб улгурган.

Жамият масъул ходимлари томонидан 3 226,9 млрд. сўмлик нефть маҳсулотлари камомадини яшириш мақсадида Кластерлар ҳамда фаолият юритилиб турган ва тугатилган фермер хўжаликларига тўловсиз расмийлаштирилиб дебиторлик қарздорликда акс эттирилган.

Шунингдек, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ ва Сирдарё филиали қарашли АЁҚШлар ва ФЁТШларда жами 10 852 литр қиймати 98,2 млн сўмлик нефть маҳсулотларидан камомади аниқланди ва амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мазкур маблағлар Жамият ҳисоб рақамига тўлиқ қайтарилди.

Сирдарё филиалнинг 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳисоботларида ҳақиқатда мавжуд корхоналардан 146,5 млн сўмлик муддати ўтган дебиторлик қарздорликлари асоссиз равишда ҳисоботдан чиқарилиб, Жамиятнинг зарарига олиб борилган.

Нефтни қайта ишлаш заводининг нефть маҳсулотларини “масъул сақлаш” юзасидан тузилган шартнома талаблари бузилган ҳолда Заводга қарашли масъул сақлашдаги 372,0 тонна ЭКО дизель ёқилғисини белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиб олмасдан, асоссиз истеъмолчиларга сотиб юборилишига йўл қўйилган.

Жамият ва филиал мансабдор шахслари томонидан ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилган ҳолда Жамиятнинг ҳисоб рақамидан 419,6 млн сўм пул маблағларини шахсий манфаатини кўзлаган ҳолда ҳеч қандай асосларсиз ўзларининг пластик карталарига ўтказган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида айбдор ходимлардан Жамият ҳисоб рақамига тўлиқ қайтарилди.

Жамият мансабдор шахси томонидан Жамият балансида бўлган жами 23 дона бозор қиймати жами 310,0 млн сўмлик сиғимлар асоссиз ҳисобдан чиқариб Жамиятга зарар етказилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган кенг кўламли амалий ишларга қарамасдан Жамият мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон

Республикаси қонун хужжатларига зид равишда жами 2 696,6 млн сўмлик манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари яъни ўзларининг яқин қариндошларига тегишли бўлган корхоналарга нефть маҳсулотларини бериб юбориш ҳамда харид қонунчилигига зид равишда шартномалар тузиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни ундириш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганиш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан