Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аъзолари куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди (Фото)
13.11.2022 21:16,  
33

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари жамиятнинг йирик корхонаси бўлган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, углеводородлар қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди ҳамда табиий газ захираларини ошириш, геолого-техник тадбирлар ижроси юзасидан “Кўкдумалоқ” конида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бошқарув раиси томонидан жамиятнинг барча бўғин корхоналарида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида, “тармоқда фавқулодда ҳолат” эълон қилингани таъкидланди.

Хусусан, углеводородлар қазиб чиқариш объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини мониторинг қилиш, 24 соат давомида фаолият юритадиган диспетчерлик хизмати томонидан аниқланган кмчиликлар жойида тезкор бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Куз-қиш мавсумида содир бўлиши эҳтимоли бўлган авариявий тўхталишларни бартараф этиш бўйича таркибий тузилма ва ташкилотларда тезкор “Ишчи гуруҳ”лар тузиб, барча материал ҳамда техник ресурслар захирасини яратиш, газ қудуқлари, газ узатиш тизими қувурлари, технологик объектларнинг барақарор ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Муборак бошқармасидаги мавжуд 16 та сиқув компрессор станцияларидаги 42 та агрегатнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун, Россиядаги “КМПО” АЖ, Украинанинг “Мотор Сич” ва Германиянинг “СЕМ” компаниялари билан ҳамкорликда НК-16/18СТД, АИ-336 ҳамда LM-2500 русумли газ турбинали двигателларини таъмирлаш ишларини жадаллаштириш бўйича бошқарма ҳамда департамент бошлиқларига зарур кўрсатмалар берилди.

Илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда кичик конлардаги газ захираларини максимал ўзлаштириш билан келгусида газ қазиб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қудуқ усти компрессорларини қўллаш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда “Гирсан”, “Чўлқувар” ва “Шумак” конларига кичик компрессор қурилмалари ўрнатиш лойиҳаларини жадаллаштириш учун “Ишчи гуруҳ” тузган ҳолда лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказиб шартномалар тузиш ишларини тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида углеводородлар захирасини ўстириш ва конлардан газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишларга жалб қилинган илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини ошириш, захираларни ўстиришда мавжуд конларнинг чуқур терриген-юра қатламлари истиқболлилиги ва янги майдонларининг қӯшимча салоҳиятини ӯрганиш, жумладан 3D сейсмик маълумотларни комплекс қайта таҳлил қилиш, янги майдонларни бурғилашга киритиш бўйича ишларнинг ҳолати муҳокама қилинди.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича углеводородлар қазиб чиқариш режаси бажарилиши ҳолати конлар кесимида танқидий кўриб чиқилди. Бошқармага қарашли кон бошлиқларининг ҳисоботлари тингланиб, конларда амалга оширилаётган геолого-техник тадбирларни янада жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Таъкидлаш керакки, ўткан даврда бошқармада геолого-техник тадбирлар доирасида 26 та янги ишлатиш қудуқлари бурғиланган, 281 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилган ва 8 та технологик объектлар ишга туширилиб қўшимча 1 065,7 млн куб метр газ ва 20,5 минг тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди.

Муборак бошқармасида куз-қиш мавсумида режалаштирилган 53 та геолого-техник тадбирлар, жумладан 18 та қудуқларни бурғилаш, 33 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳамда 2 та технологик объектларни ишга тушириш тадирлари ижроси ҳисоботи эшитилди, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоли масалалар мухокама қилинди ва масъул департаментлар, бошқарма, пудратчи ташкилот раҳбарларига зарур вазифалар белгилаб берилди.

Ўз навбатида, “Тегирмон” конидан “Сомонтепа” конидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача 48 км газ қувури қурилиш ишлари ҳолати жойида ўрганилди. Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунларидаги ташрифда ушбу газ қувурини қурилиш ишларига “старт” берилган эди. Ўткан 25 кун давомида газ қувурини 1-босқичи, яъни 41 км узунликдаги қисми ишга туширилди.

Натижада “Тегирмон” гуруҳи конларидаги ишлатиш қудуқлари ҳисобидан кунлик қўшимча 500 минг куб метр газ қазиб чиқаришга эришилди. Қувурнинг 2-босқичи бўйича 5,8 км қувурлар олиб чиқилиб 2,8 км қисмида пайвандлаш ишлари бажарилган, ўрганишлар бўйича 2- босқични 15 ноябргача ишга тушириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, “Олтинкўл” майдонидаги 1-сонли, “Тегирмон” ҳудудида бурғиланаётган “Янги Олот” 2-, 3-сонли, “Ғарбий Тегирмон” 8-, 11-, 12-сонли сонли, “Янги Тегирмон” 1-сонли, “Тегирмон” конидаги 6-, 15- ва 16-сонли қудуқлардаги бурғилаш ишларининг ҳолати ўрганилди.

Бугунги кунда ушбу ҳудудда излов-қидирув қудуқларни бурғилашга 6 та, ишлатиш қудуқларини бурғилашга эса 4 та, жами 10 та бурғилаш дастгоҳлари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда уларнинг барчасида бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. 2022 йил якунига қадар ушбу тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш билан “Тегирмон” гуруҳи конларидан умумий 396 млн.куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб чиқариш, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига етказиб бериш мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” ўрганиш давомида бурғилаш майдонларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш ва яшаш шароитлари ҳам ўрганилди. Улар учун барча шароит яратилган бўлсада, ушбу масала энг долзарб эканлиги таъкидланиб, масъулларга мунтазам назорат олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан