Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди
19.11.2022 19:12,  
38

Ташриф давомида, 2022 йилда заводнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, қурилмаларни узлуксиз ишлатилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Лойиҳалаштирилаётган элементар олтингугурт ажратиб олиш қурилмасини қурилиш майдони, қурилмаларда таъмирлаш жараёнлари ва газни пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаларини ишлаш ҳолати эса жойида назорат қилинди.

Биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида етказиб бериш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Таъкидлаш керакки, амалда 505,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 506,3 минг тонна режага нисбатан 100,1% (ўсиш сурати 104,6%) етказиб берилди.

Бошқарув раиси 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш йўналишида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинганини билдириб, 24/7 режимда ташкил қилинган навбатчилик ишларини назорат қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари ажратиб олиш билан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари фаолиятини узлуксиз назоратда ушлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни ўз вақтида бартараф этиш лозимлигини таъкидлади.

Муборак газ қазиб чиқариш заводида энергия тежамкор технологиялар асосида янги мини градирниларни қуриш лойиҳиси, саноат оқова сув тизимларини 2-босқичга ажратиб реконструкция қилиш ишлари юзасидан топшириқлар берилди. 4-сонли табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш цехининг 16,17,18-технологик блокларида №1-босқич асутп тизимини модернизация қилиш, 14-сонли табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш цехининг 19,20,21-технологик блокларида №2-босқич асутп тизимини модернизация қилиш, 4-сонли цехнинг чиқариш жараёни учун мухим бўлган плунжирли насос ўрнига янги завмонавий насосларга алмаштириш масалалари таҳлилий муҳокама қилинди.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 2022 йилнинг ўтган даврида сиқув компрессор станциясининг 2 дона НК-16-18СТД русумли газотурбинали двигателлари “КМПО” АЖда (Россия) капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Қурилмалардаги мавжуд турбодетандер агрегатларини барқарор ишлатиш учун “Махсусэнергогаз” АЖ ва Украинанинг “Турбогаз” компанияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бошқарув раиси мавсумда жами 328,2 минг тн, шундан 2022 йилнинг октябр-декабрь ойларида 156,9 минг тн ва 2023 йил январ-март ойларида 171,3 минг тн суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши режасини сўзсиз бажариш лозимлигини билдирди.

Таъкидлаш керакки, янги қувватлар фойдаланишга топширилиши натижасида заводнинг йиллик қуввати 29,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш даражасига етказилди. Бошқарув раиси энг аввало ишчи-ходимлар учун куз-қиш мавсумида етарли шароитларни яратиш, улар билан боғлиқ муаммоли масалалар юзага келганда, қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Бугунги кунда, завод томонидан бир кунда 51,8 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 13,5 млн куб метр) табиий газ қайта ишланмоқда. Табиий газни қайта ишлаш натижасида, 1 166 тонна суюқ углеводородлар (шундан 860 тонна суюлтирилган газ) ва 1000 тоннага яқин олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.

Республика аҳолиси ва бошқа турдаги истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида, завод томонидан бир кунда “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига 47,0 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 12,4 млн куб метр) товар газ, ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 850 тоннага яқин суюлтирилган газ (аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун) вагон ва авто цистерналар орқали етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан