Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” томонидан Шўртан регионида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди
8.12.2022 19:31,  
38

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида 2022 йил 7 декабрь куни энерегтика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда қўйилган топшириқларидан келиб чиқиб “Ўзбекнефтгаз” АЖда “Тезкор штаб” ташкил этилибди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан жойларда табиий газ қазиб чиқаришни ошириш, ишлаб чиқариш қувватларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар назорати кучайтирилди.

Бугун Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда табиий газ заҳираларини ошириш дастурлари ва геолого-техник тадбирлар ижроси бўйича ўрганиш ўтказмоқди.

Дастлаб, “Шўртан” конида жойлашган сиқув компрессор станциялари 1-,2-навбатларига борилиб 7 декабрь куни электр энергияси қисқа узилишидан сўнг қайта ишга туширилган газ ҳайдаш агрегатларининг иш фаолиятини жойидан ўрганилди.

“Uzbekistan GTL” заводида мавжуд электр генерацияси ишлаб чиқариш қувватларидан сиқув компрессор станцияларини электр энергияси билан таъминлаш бўйича қуввати 35 кВ бўлган ҳаво линияси қуриш бўйича бошланган лойиҳани жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Ташриф давомида “Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш йўналишида чуқур қатламларнинг истиқболлилигини ўрганиш бўйича “Терриген-1” излов-қидирув қудуғида ва “Шўртан” 361-, 362-, 393-сонли ишлатиш қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишилди.

Шундан сўнг, геологик-излов қидирув дастури доирасида “Ниёз” истиқболли майдонида бурғилаш ишлари натижасида саноат миқёсида табиий газ оқими олинган 2-сонли қудуқни ўзлаштириш учун 26 км узунликдаги газ қувурини қуриш жараёнлари ўрганилди.

Қурилиш майдонида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича геолого-техник тадбирларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тингланди ва “Шўртан” бошқармасида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларни таъминлаш бўйича бошқармаси ва тегишли департамент раҳбарларига топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси қудуқларда вахта усулида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, аввало мана шундай совуқ об-ҳаво шароитида таббий газ қазиб чиқарилиши йўлида меҳнат қилаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларнинг барчасини 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан табриклади.

Шунингдек, куз-қиш мавсумида табиий газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган геолого-техник тадбирлар ижросини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича “Шўртан” бошқармаси ва бошқа корхоналарда тезкор штабларни тузиб, 24/7 режимида иш фаолиятини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг йилнинг ўтган даврда “Шўртан” бошқармасида геолого-техник тадбирлар доирасида 16 янги ишлатиш қудуқлари бурғиланди, 116 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди, 6 та технологик объектлар ишга туширилди. Натижада тадбирлар ҳисобидан 363,9 млн куб метр газ ва 6,9 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан