Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимларнинг 10 мингга яқин фарзандлари болалар оромгоҳларда дам олишади
9.06.2022 17:30,  
30

Барча фасл ўз ҳусни таровати, бир-бирини такрорламаслиги билан гўзалдир. Болаликнинг сеҳрли оламида яшаётган, ҳаёт ташвишларидан узоқда, ўзларининг мўъжизакор дунёларида болалик гаштини сураётган самимий ва қувноқ болажонлар учун ёз фаслининг гашти ўзгача. Ёзги таътил давомида болаларнинг янгича билим ва кўникмаларини эгаллашлари, янги дўстлар орттиришлари, мароқли дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2022 йил 12 апрелдаги ““Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини 2022 йил ёзги мавсумга тайёрлаш, дам олдириш ва мавсумни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан жамият тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги мавсум давомида болаларни саломатликларини мустаҳкамлашлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини мунтазам ўтказилиши ҳамда болаларни мароқли дам олишларини ташкил этилиши белгиланган.

Жорий йил ёзги мавсум давомида жамият тассарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 10 мингга яқин болаларни дам олишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда биринчи сменага 2245 нафар бола қабул қилинди.

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёш алангачи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 503 нафар,

• Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 401 нафар,

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 226 нафар,

• Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли “Лочин” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 902 нафар,

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 213 нафар бола қабул қилинган.

Шу билан бирга жорий йилнинг 14 июнь кунидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ва Устюртгаз қазиб чиқариш бошқармаси ходимларининг 260 нафар фарзандлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли “Қуёшли” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олишлари режалаштирилган.

Барча оромгоҳларда санитария-гигиена ҳамда хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши ва қулай шароитда болаларнинг белгиланган кундалик ҳаёт тарзига риоя этиши, сифатли овқатланиши, ижодий салоҳиятини ривожланиши, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шаклланиши, мароқли дам олиши, саломатликларини тиклаши ва мустаҳкамлаши, жисмоний тарбия, спорт ва туризм билан шуғулланишлари учун тўлиқ шароитлар яратилган.

Оромгоҳларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни узлуксиз етказиб бериш, малакали кадрларни жалб этиш ва дам олиш масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини имтиёзли равишда дам олдириб, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари оромгоҳларнинг тинчлик ва осойишталигини, ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия, Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармалари, Фавқулотда вазиятлар бошқармалари, Тиббиёт ходимларидан малакали мутахассислари хизмат кўрсатмоқдалар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан