Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 340,7 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди
16.07.2022 11:34,  
11

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги корхоналар томонидан 2022 йилда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиб, қурилмаларни узлуксиз, бир маромда ва тўхталишларсиз ишлатишни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, Муборак ГҚИЗ ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги қурилмаларни ишга тушириш инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 319,5 минг тонна бўлиб, амалда 340,7 минг тонна, режага нисбатан 106,6% (ўсиш суръати 109%) ташкил этди. 

Шунингдек Республика истеъмолчиларига 317,6 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 328,8 минг тонна, режага нисбатан 104,5% (ўсиш суръати 107%) ташкил этди. 

Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 

297,2 минг тоннна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 297,3 минг тонна режага нисбатан 100% (ўсиш сурати 106,3%) етказиб берилди.

2019-2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари таҳлили қуйидагиларни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан сифатли, жаҳон стандартлари мос суюлтирилган газни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан