Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Ўзбекнефтгаз”: Корхона ва бошқармаларда электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш учун аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилди
25.07.2022 17:12,  
10

Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим ҳудудларда электр қурилмалари ва тармоқларида истеъмол юкламасининг ортиши ҳамда носозликларнинг келиб чиқиши кузатилмоқда. Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш мақсадида корхоналарнинг электр таъминоти тизимларини узлуксизлиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича бир қатор амалий чора-тадбирлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликларни ҳамда электр қурилма ва тармоқлардаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бош энергетик бўлими ташаббуси билан ҳудудлардаги корхона ва бошқармаларда аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилди. Ушбу бригадаларга бириктирилган мутахассислар туну-кун юзага келаётган барча носозликларни зудлик билан бартараф этиб боришмоқда.

Натижада юқори ва паст кучланишли электр тақсимлаш қурилмаларида, трансформатор пунктларида, электр юритгичларда ва коммутацион аппаратларда, шунингдек, ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқларида созлаш ва таъмирлаш, ишчи ҳолатини яхшилаш, техник текширув ҳамда синаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Барча чоралар технологик қурилмаларни узлуксиз ва бир маромда ишлашини таъминлаш, мамлакатимиз аҳолисига ёқилғи энергетика ресурсларини узлуксиз етказиб бериш шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминланишида замин яратади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан