Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди
27.10.2022 10:18,  
16

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимдаги корхоналар томонидан 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш йўналишида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилиниб, барча ишлар назоратга олинган.

Жамиятга қарашли газни қайта ишлаш заводларида 10 та табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари ажратиб олиш билан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари мавжуд. Қурилмалар Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводларида жойлашган.

Куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш объектларини беталофат ва барқарор ишлатиш учун сиқув компрессор станцияларида 13 дона газтурбинали двигателларни таъмирлаш ва 73 та регламент ишлари бажарилди. 223 та газни тайёрлаш ва қайта ишлаш технологик қурилмаларда режали капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 
Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 2022 йилнинг ўтган даврида сиқув компрессор станциясининг 2 дона НК-16-18СТД русумли газотурбинали двигателлари “КМПО” АЖда (Россия) капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Қурилмалардаги мавжуд турбодетандер агрегатларини барқарор ишлатиш учун “Махсусэнергогаз” АЖ ва Украинанинг “Турбогаз” компанияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1- навбатидаги технологик ускуналарни техник диагностикадан ўтказиш ишлари бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, уларга кўра Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида лойиҳа асосида ишга туширилган 47 км узунликдаги газ қувурини тўлиқ қувватлар билан ишлатиш ва бошқармада суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни 40-50 тоннага оширишга эришилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ кимё мажмуасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунинг билан биргаликда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз суюлтирилган газ етказиб бериш учун, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда филиалларига суюлтирилган газни юклаб бериш ишлари ташкил этилиб доимий назорат остига олинган.

Республика истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сон қарорига мувофиқ “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 2022 йил октябрь – 2023 йил март ойларида 314,4 минг тонна, ҳар ойда 52,4 минг тоннадан етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилиб, ушбу жадвал асосида узлуксиз етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари томонидан жорий йил 25 октябрь ҳолатига 553,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 104,4%) ва 494,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун етказиб берилди (режага нисбатан 100,0%). 2022 йил якуни билан 670 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, шундан аҳоли ва ижтимоий объектларга 616,4 минг тн суюлтирилган газ етказиб берилади.

Мавсумда жами 328,2 минг тн, шундан 2022 йилнинг октябр-декабрь ойларида 156,9 минг тн ва 2023 йил январ-март ойларида 171,3 минг тн суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимдаги барча бошқарма, корхона ва заводлар, нефт базалари 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан