Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясининг барқарор ишлаши таъминланмоқда
12.01.2023 19:25,  
31

Дастур доирасида конларда табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида янги ишлатиш қудуқларини бурғилаш, табиий газни узатиш тизимини кенгайтириш бўйича газ қувурлари ҳамда технологик объектлар қуриб ишга ишга туширилди.

Хусусан, Муборак бошқармасида 2020-2022 йилларда дастур доирасида 3 та, яъни “Зеварда”, “Алан” ва “Денгизкўл” конларида сиқув компрессор станцияларининг 2-навбатлари ишга туширилиши билан бошқармадаги сиқув компрессор станциялари сони ҳозирги кунда 16 та етди.

Шундай лойиҳалардан бири бўлган “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясининг 2-навбати ҳам “Денгизкўл” конидаги табиий газ захираларини янада чуқур ўзлаштиришни таъминлаш мақсадида ишга туширилган бўлиб, лойиҳа бош пудратчи – “Enter Engineering” компанияси томонидан қурилган.

Станцияда замонавий газ-турбина ускуналари ва компрессорлар ишлаб чиқаришда етакчи хорижий компаниялар, яъни “Baker Hughes”, “Акчелик”, “ДенЭйр Энержи”, “ИГНК”, “Шандонг Винтех” ва шу каби компаниялар томонидан етказиб берилган.

Лойиҳа 2022 йил ноябр ойида тўлиқ ишга туширилиб, натижада “Денгизкўл” конидан кунлик табиий газ қазиб олишни 1,0 млн куб метрга ошириш ва газни барқарор етказиб бериш имконияти яратилди. “Денгизкўл” гуруҳи конларида ҳозирги кунда 29 та ишлатиш қудуқлари мавжуд бўлиб ўртача кунлик газ қазиб чиқариш 3,7 млн куб метрни ташкил этади.

2023 йил 11 январда Республикамиз бўйлаб кузатилган аномал совуқ ҳарорат туфайли автоматик бошқарув тизими назорат ўлчов асбобларида юзага келган носозликлар туфайли станция агрегатлари ишдан тўхтаган эди. Станцияни қайта ишга тушириш учун зудлик билан ишлар ташкил қилиниб, газ ҳайдаш агрегатларини қайта ишга тушириш бўйича зарур чоралар кўрилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари, “Махсусэнергогаз” АЖ ҳамда “Enter Engineering” компаниясидан жалб қилинган мутахассислар билан ҳамкорликда мураккаб қурилма ҳисобланадиган сиқув компрессор станциянинг газ ҳайдаш агрегатлари бошқарув тизимида юзага келган носозликлар бартараф этилди ва станциядаги 2 та газ ҳайдаш агрегатлари тўлиқ ишга туширилди.

Ҳозирда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги мавжуд барча компрессор станциялари барқарор ҳолатда ишламоқда ва табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари тўлиқ қайта тикланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан