Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ табиий бойликларини талон-торож қилиниши олди олинди
3.08.2022 15:58,  
83

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан мамлакатнинг миллий бойлиги ҳисобланган нефть ва конденсат маҳсулотларини талон-торожлик йўли билан қўлга киритиш ҳаракатида бўлган шахсларга қарши курашишда, уларнинг ноқонуний қилмишларини олдини олишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ алоқа каналлари орқали келиб тушаётган хабарлар таҳлили натижасида жорий йилнинг июль ойида Молиявий ва комплаенс назорати департаменти томонидан “Гиссарнефтгаз” ҚК МЧЖ тасарруфидаги конларда жойлашган нефть ва газконденсати қувурларига бегона шахслар томонидан талон-торожлик мақсадида ноқонуний уланишга ҳаракат қилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, олиб борилган ўрганишлар натижасида корхонанинг “Шакарбулоқ” конида маҳсулотини ўзлаштириш учун нефть қувурига қўлбола усулда ёғочдан ясалган қозиқ ўрнатилгани ҳамда “Шимолий Ғузор” кони ҳудудидан ўтган конденсат қувурига хомутлар ёрдамида уланган шланг ва вентиль мосламалари тайёрланиб қўйилгани маълум бўлди. Салбий ҳолатлар зудлик билан бартараф этилди ва ўғирликнинг олди олинди.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг олис ҳудудларда жойлашган нефть ва газ конларида жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқларда тинмай меҳнат қилаётган соҳа ишчи-ходимлари меҳнати самараси ўлароқ, қийинчиликлар билан қазиб олинаётган маҳсулотларни ғаразли ниятларда ўз манфаатлари йўлида ўзлаштиришга қаратилган қўш тирноқ ичидаги “уддаброн шахслар”нинг ҳаракатлари соҳанинг ривожланишига салбий таъсир қилмоқда.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти юртдошларимиздан юқорида келтирилган каби салбий ҳолатлар билан боғлиқ маълумотлар бўлган тақдирда Жамиятнинг алоқа каналлари орқали хабар беришларини сўрайди:

Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88
Бизнинг почта манзилимиз: [email protected]
Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: [email protected]
Telegram бот: @ung_anticorBot

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан