Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Нуфузли компанияларида иш тажрибасига эга ўзбекистонлик ва хорижлик мутахассис (экспат)лар очиқ танлов асосида ишга таклиф этилади
28.09.2022 12:57,  
44

“Ўзбекнефтгаз” АЖ янги ташкил этиладиган қуйидаги лавозимларга чет эл компанияларида тегишли йўналишларда иш тажрибасига эга юқори малакали ўзбекистонлик ва чет эллик мутахассис (экспат)ларни ишга қабул бўйича очиқ танловда иштирок этишга таклиф этади:

• Ички аудит хизмати бошлиғи (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Рақамлаштириш ва автоматлаштириш Лойиҳа офиси раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Харидлар бўйича Лойиҳа офиси раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Геология департаменти бошлиғининг ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти бошлиғи ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Бурғулаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);

• Қудуқларни капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишга қабул қилинган номзодлар билан 12 ойлик шартнома имзоланади. Рақобатбардош ойлик маош ва ижтимоий кафолатлар тақдим этилади.

Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмеларини танланган лавозимни номини электрон хат мавзусига ёзиб, [email protected] электрон почта манзилига 2022 йил 9 октябрь санасига қадар қабул қилинади.

Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз