Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “Евро-6” юқори сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди
20.05.2022 15:05,  
68

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан нефт-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги таъминлаш, нефть маҳсулотларини диверсификация қилиш, истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида берган топшириқлари ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини босқичма-босқич модернизация қилиш, юқори сифатли экологик тоза бўлган дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилди ҳамда қисқа даврда ижобий натижаларга эришилди.

Завод мутахассислари томонидан газойлни гидротозалаш қурилмасидаги реакторнинг иш тартиби учун энг яхши технологик вариантларни танлаш йўли орқали жараённи оптималлаштириш бўйича ишлар бажарилди. Бу эса ўз навбатида, юқори экологик тоифадаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини берди.

Шу тарзда, Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўз навбатида, O’zDSt 989:2010 “ЕВРО Дизель ёқилғиси. Техник шартлар” талабларига жавоб берувчи ДТ-ЕВРО-Л-III-К5 (ЭВРО-6) маркали дизель ёқилғисини серияли ишлаб чиқариш учун Ts 16472899-044:2021 ташкилотининг мувофиқлик сертификати олинди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш муваффақиятли давом эттирилиб, 1150 тонна мазкур русумдаги дизель ишлаб чиқарилишга эришилди ҳамда биржа савдолари орқали республика истеъмолчиларига таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Евро-6” русумидаги дизель ёнилғиси ички ёнув двигателларини атроф муҳитга зарарини камайтиришга қаратилган бўлиб, таркибида политиклик ароматик углеводородлар масса миқдори эса 4,0 % дан кўп бўлмагани ҳолда, олтингугурт масса миқдори 5 мг/кг (ppm)ни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан