Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида амалий учрашувлар ўтказилди ва келишувларга эришилди
17.11.2022 19:07,  
19

Ушбу тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун 2023 йил эҳтиёжлари учун буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтиришдан иборат.

Кўргазманинг иккинчи кунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий стендига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова ва бошқа ҳамкорлар ташриф буюришди.

Меҳмонлар тармоқда саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган ишлар, инвестицион лойиҳалар доирасида ўзлаштирилган маҳсулотлар ҳамда яқин келажакда ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулот намуналари билан танишишди.

Саноат ярмаркасининг иккинчи куни иккитомонлама ҳамкорликни ўрнатиш ва янада кенгайтиришга қаратилган амалий ишчи музокара ва учрашувларга жуда бой бўлди.

Хусасан, Навоий вилоятида жойлашган “Гидро Станко Сервис” МЧЖ билан тармоқнинг сиқув компрессор станцияларида қўлланиладиган газ турбиналарни таъмирлаш, бурғулаш объектларида қўлланиладиган қувур ва долоталарни саноат-тажриба синовларидан ўтказиш ва етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди.

“SDK group AND” МЧЖ билан янги турдаги мойлаш маҳсулотларини саноат-тажриба синовларидан ўтказиш бўйича “йўл харита”ларни имзолаш ва ижобий натижалар асосида етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Тошкент вилоятида жойлашган “Кимё технология” МЧЖ билан маҳаллийлаштирилган замонавий хроматографларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжи ва инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун техник буюртма параметрларига мослиги асосида харидни амалга ошириш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Ўзбекистон-Хитой “UzXCMG” қўшма корхонаси билан ташкилот томонидан ишлаб чиқарадиган юк, қурилиш машиналарини ва махсус техникаларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналарининг эҳтиёжига асосан сотиб олиш ҳақида муҳокама қилинди.

Турк дунёси ҳамкорлик ва ёрдамлашма маркази билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, янги турдаги илғор технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, ярмаркада жорий йилнинг сентябрь ойида ”Зеварда” конида маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари учун тақдимот тадбири давомида эришилган келишувларнинг амалий ижроси ҳам кузатилди. Хусусан, “Жиззах химпласт” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “PDC” маркали бурғилаш долоталари саноат-тажриба синовларидан муваффаққиятли ўтганлиги қайд этилди ва шартнома шартлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Manokip” МЧЖ билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ босим ўлчаш асбобларини ишлаб чиқариш ва уларни тажриба синовларидан ўтказиш, “Navpromlitmash” МЧЖ билан иссиқлик алмаштиргичларни ўзлаштириш, қувур маҳсулотларини етказиб бериш, “Oil filter Technologies” МЧЖ билан янгича фильтрларни ишлаб чиқариш, “Uzpromarm” МЧЖ билан “API” стандартларига мос задвижкалар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди.

Германия, Туркия, Қирғизистон, Россия, Украина, БАА каби хорижий давлатлардан келган тадбиркорлар билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари ўртасида маҳаллийлаштириш ва кооперация йўналишида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Эътиборлиси бевосита кўргазма стендининг ўзида эришилган келишувларнинг техник, юридик ва иқтисодий шартларини муҳокама қилиш, бозор конъюнктураси асосида мақбул нархни белгилаш, ягона кооперация портали орқали расмийлаштириш имкониятлари яратилган.

Шуни қайд этиш керакки, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига “Ўзекнефтгаз” АЖ ва тармоқ корхоналари томонидан электрон кооперация портали орқали умумий қиймати 1 093,9 млрд сўмлик 1 998 та шартномалар имзоланган. Шундан, 257,5 млрд сўмлик 1 604 та шартнома маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқариш учун бўлса, 883,4 млрд сўмлик 424 та шартнома янги ўзлаштирилган саноат хизматлари кўрсатишдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан