Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизимини (KPI) жорий қилишда Озарбайжоннинг “SOCAR” компанияси мутахассислари билан тажриба алмашилмоқда
21.11.2022 19:22,  
12

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форумда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “SOCAR” компанияси Вице-президенти Рафига Гусейзода томонидан имзоланган Меморандум ҳамда ушбу компаниялар ўртасидаги нефть-газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида 2022 йил 5 июлда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га асосан HR департаментининг Ходимларни баҳолаш ва рағбатлантириш йўналишида фаолият олиб борувчи ходимлар Озарбайжонда хизмат сафарида бўлишди.

Ташриф доирасида “SOCAR” давлат нефть компаниясидаги ходимларнинг самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тизими батафсил ўрганиб чиқилди.

Танишув асносида компания мутахассислари томонидан самарадорликни баҳолаш (KPI) тизимини жорий этиш босқичлари, аниқланган стратегик мақсад ва вазифалар, мақсадлар устуворлигини белгилаш, стратегик мақсадларни таркибий бўлинма даражасига поғоналаш, ходимларга самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда корпоратив миқёсида йўлга қўйилган баҳолаш жараёнлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзолари, “SOCAR” давлат нефть компаниясининг бош офиси, таркибий бўлинмалари ҳисобланган “Азнефть” АЖнинг “Биби-эйбат” кони, Боку олий нефть мактаби, Қобустон регионал таълим марказида бўлишди.

Шу билан бирга “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахасислари томонидан компанияда бу йўналишда амалга оширилаётган жараёнлар тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилиб, ҳамкасблар ўртасида тажриба алмашунивига эришилди.

Ташриф якунида “SOCAR” давлат компанияси тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Бунда “Ўзбекнефтгаз” компаниясида KPI тизимини жорий этишда амалга оширилаётган жараёнлар тўғрисида тақдимот қилинди. Келгусида компаниялар мутахасислари ўртасида самарадорликни бошқариш, самарадорликни баҳолаш йўналишларида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида режалар муҳокама қилинди.

“SOCAR” компанияда бўлиб, у ерда тажриба алмашиб қайтган мутахассислар ушбу хорижий компанияда орттирган ўз билим ва кўникмаларини Жамиятда фаолият юритаётган ҳамкасблари билан ўртоқлашишди. Ўзаро мулоқот ва давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилиб компаниядаги фаолият борасида тушунчалар берилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими (KPI) жорий қилишнинг навбатдаги босқичи амалга ошириш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирда ушбу тажриба ва кўникмаларни жамиятда жорий этиш орқали компания менежерлари ҳамда ходимлари билан лойиҳани якунига етказишга бел боғланган.

Эслатиб ўтамиз, “Ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш тизимидаги ёндашувларни ўрганиш” йўналиши доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари Гейдар Алиев номидаги нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюришган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан