Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Талаба ва мактаб ўқувчилари учун ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсия ташкил этилди
30.11.2022 13:55,  
10

Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилган бўлиб, айни пайтда ушбу йўналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ташкил этилиши ҳам белгиланган.

Шу муносабат билан 22-23 ноябрь кунлари Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти талабалари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Ғузор тумани 68-сон давлат ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларига экскурсиялар ташкил этилди.

Учрашув аввалида, талаба ва ўқувчи ёшларга мутахассислар томонидан корхоналар ҳудудида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тўғрисидаги йўриқнома тушунтириб ўтилди.

Сўнг келажак авлодни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekistan GTL” заводидаги юқори технологияларга асосланган қурилмалар ва ускуналар билан таништирилди.

Ушбу экскурсия ёшларда катта қизиқишлар уйғотди ва улар ўзларига ҳамроҳлик қилган мутахассислардан қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

Бу каби экскурсиялар талаба ва ўқувчиларда катта таассурот қолдириш билан бирга ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим муассасалари орасидаги ҳамкорликни давом эттиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўқиш ва амалиётнинг уйғунлиги албатта келажак авлод учун пойдевор вазифасини бажаради. Бу амалиётнинг "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан қўллаб-қувватланиши эса нефть ва газ соҳасида етук кадрларни етиштиришда катта ҳисса қўшади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан