Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекнефтгаз» талабалар учун стипендия жорий қилди
10.07.2020 11:27,  
264

«Ўзбекнефтгаз» АЖ И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали талабалари учун “Бошқарув раисининг стипендияси”ни жорий этди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. Стипендия "талабаларни рағбатлантириш ва мотивация қилиш, уларни билим олишга ва илмий-тадқиқот фаолиятга жалб қилиш ҳамда интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида" жорий этилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг стипендияси фуқаролик мансублигидан қатъий назар, ўқув, илмий ва ижтимоий фаолиятдаги муваффақиятли натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантиришга ҳисса қўшган кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун берилади.

Стипендия ҳар ўқув йили учун ҳар бир таълим йўналиши бўйича 3 тагача талабага, 1 сентябрдан бошлаб, 1 йил муддатга ҳар ойда тўланади.

Стипендия Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ)нинг 1 баробари ( ҳозирда 679 330 сўм - sof.uz) да белгиланган бўлиб, учинчи курсдан бошлаб, бошқа стипендияларни олишидан қатъий назар, сўнгги икки сессияни «аъло» баҳоларга топширган талабаларга тўланади.

Шунингдек, стипендиатларга «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Сертификат берилади ва ўқишни тамомлаганларидан сўнг нефть-газ тизими корхоналарига ишга жойлашишлари учун қўшимча имтиёзга эга бўладилар.

Мавзуга доир: Журналистика университети талабалари учун Беҳбудий номидаги стипендия жорий этилади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан