Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекнефтгаз": Трансформация лойиҳаларида хорижий мутахассислар фаол иштирок этмоқда
26.11.2022 11:48,  
58

Хусусан 2022 йилда 11 та бўш иш ўринларини тўлдириш мақсадида хорижий номзодлардан 100 та резюме қабул қилиниб, 46 та интервю ўтказилди.

Бугунги кунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимида Буюк Британия, Канада, Россия, Қатар, Покистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида хорижий тажрибага эга мутахассислар ишлаб келмоқда. Мутахассисларнинг аксарияти нуфузли компанияларда, шу жумладан "Big4" компанияларида тажрибага эга.

Марсел Kраузе (Канада) – меҳнат хавфсизлигини яхшилаш ва ушбу тизим бошқарувини такомиллаштириш, HSE тизимларини автоматлаштириш (Oryx GTL, Sasol, Qatar Petroleum, Chevron ва бошқаларда иш тажрибасига эга);

Гарет Жонс (Буюк Британия) – технологик ускуналарнинг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш, компютерлаштирилган техник хизмат кўрсатишни бошқариш тизимини жорий этиш – CMMS (Oryx GTL, Valero energy, Chevron ва бошқаларда иш тажрибасига эга.);

Кирилл Алёшин (Россия) - ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида ишлаб чиқариш жараёнларининг кўзланган моделини амалга ошириш (Ernst&Young, Сибур ва бошқаларда иш тажрибасига эга).

Павел Горячев (Россия) - харидлар фаолиятини ўзгартириш, ўзаро таъминот жараёнларининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш (ариза беришдан омборга етказиб беришгача), ягона НСИ ни яратиш ва амалга ошириш, шунингдек компаниянинг омбор тармоғини оптималлаштириш (Ernst and Young, KPMG, Полюс, КEGOS, ва бошқаларда иш тажрибасига эга);

Экспертларнинг асосий мақсад ва вазифалари ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни камайтириш, тўхталиб таъмирлашнинг ва харидларни режалаштириш жараёнининг сифатини ошириш, ва ускуналар ишончлилиги таъминлашда янги ёндашувларни жорий этишдан иборат.

Ҳозирги кунда мутахассислар Шўртан НГҚЧБ ва ГКМ, Муборак НГҚЧБ ва ГҚИЗ, Бухоро НҚИЗ, Газли НГҚЧБ, Устюрт ГҚЧБ ва "Uzbekistan GTL"ларда ташаббусларни фаол амалга оширишга киришишди.

Шунингдек, хорижий мутахассислар иштирокида турли йўналишларда, хусусан геология-қидирув ва конларни ривожлантириш, корпоратив бошқарув ва бизнес стратегия, молиявий-хўжалик фаолияти ва аудит, ESG, АКТ ва киберхавфсизлик каби соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Кун тартибидаги асосий ва кенг кўламли тадбирлардан яна бири компаниянинг акцияларини IPO орқали халқаро фонд биржаларида жойлаштириш бўлиб қолмоқда. Ушбу лойиҳага тайёргарлик Франциянинг Rothschild &Cо молиявий холдинг компанияси координацияси остида амалга оширилмоқда.

Хорижий мутахассислар иштирокида амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирларнинг барчаси келгусида "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ҳамда халқаро савдо ва молия бозорларига муваффақиятли чиқиш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан