Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Учқир” сиқув компрессор станциясидаги таъмирлаш ишларига Германия ва Сингапур компаниялари мутахассислари жалб этилди
14.02.2022 17:19,  
23

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” сиқув компрессор станцияда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва авариявий тўхталишларнинг олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишларига Германиянинг “Siemens Energy”, Сингапурнинг “Enter Engineering РТЕ. LTD” компаниялари ва акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ малакали мутахассислари жалб этилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Дояхотин”, “Қумли” гуруҳлари ва “Учқир” конлардаги табиий газларни тез ва самарали қазиб олинишдан иборат. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши кунлик 1 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда станция кафолат муддатида турганлиги сабабли, аниқланган носозликларни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишларини тезкор равишда ўтказиш зарурияти пайдо бўлди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Siemens Energy” компаниясининг мутахассислар билан биргаликда станциянинг 200-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилган “SGT-400” русумли газтурбинали двигателида таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига асосан амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш жараёнида газтурбинали двигател демонтаж қилиниб, “Siemens Energy” компанияси томонидан етказиб берилган таянч подшипникини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ҳам ўтказилади. Созлаш ишлари ҳамда газ ҳайдаш агрегатининг автоматика қисмида “Махсусэнергогаз” АЖ мутахассислари ҳамкорлигида автоматик бошқарув тизими, датчик ва приборлари текширилиб, профлактика ишлари олиб борилди. Натижада 200-сонли газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлашининг таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: “Учқир” сиқув компрессор станцияси Бухоро вилояти Ромитон туманида жойлашган бўлиб, 2 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 5,0 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияга 2021 йилда Германиянинг “Siemens Energy” компаниясида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан