Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Углеводород захираларини ўстириш ҳамда янги конларни очиш мақсадида “Шўртан” ҳудудида 3D сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда
12.02.2022 09:00,  
22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 25 декабрь куни “Uzbekistan GTL” заводининг тантанали очилиш маросимига ташрифи давомида, Қашқадарёда геология-қидирув ишларини ривожлантириш борасида топшириқлар берилган эди.

Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини амалда бажариш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилиб, Давлат геология қўмитаси, “Ўзбекгеофизика” АЖ билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шўртан” конининг янги истиқболларини аниқлашга қаратилган 3D сейсмик-қидирув ишлари бошланди.

2022 йилда геология-қидирув ишларини молиялаштириш 2 баробарга оширилиб, табиий газни қайта ишлаш заводларини ҳомашё ресурслари билан таъминлаш борасида “Йўл харитаси” тузилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан “Шўртан” ҳудудида 2021 йилда 620 кв.км. майдонда 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилган бўлса, жорий йил январь ойининг ўзидаёқ яна 90 км.кв майдонда ишлар бажарилди.

3D сейсмик-қидирув ишларини амалга ошириш учун пудратчи сифатида “Ўзбекгеофизика” АЖ жалб этилган бўлиб, АҚШнинг “INOVA” компаниясида ишлаб чиқарилган сейсмик ускуналар ва жиҳозлар ёрдамида, 400 дан ортиқ маҳаллий мутахассислар ҳамда 50 дан ортиқ махсус техникалар иштирокида узлуксиз иш ташкил қилинди.

Амалга оширилаётган 3D сейсмик-қидирув ишларининг сифат кўрсаткичлари малакали мутахассислардан иборат “Супервайзерлар гуруҳи” томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Олинган маълумотлар эса “Маълумотларни қайта ишлаш” марказларига етказиб берилиб, тезкор тартибда қайта ишланмоқда.

3D сейсмик-қидирув ишларининг якуний маълумотлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида мавжуд бўлган энг сўнгги русумдаги серверлар, замонавий компьютер технологиялари ва илғор дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда рақамли геологик моделлаштириш орқали таҳлил қилинмоқда.

Ушбу ишларни бажариш натижасида, “Шўртан” ҳудудидаги барча конларнинг янги истиқболлари баҳоланиб, табиий газга тўйинган янги қатламлар аниқланмоқда. Нефть ва газга истиқболли бўлган янги майдонлар, участкалар ҳамда қудуқларни бурғилаш нуқталари белгилаб олинди. 

Олиб борилган ишларнинг самараси ўлароқ, “Шўртан” кони ҳудудида 1-сонли терриген юра қудуғини бурғилаш ишлари бошланди ва ҳозирда унинг чуқурлиги 1395 метрга етди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишларини самарали амалга ошириш, 2022 йил якуни бўйича белгиланган барча прогноз кўрсаткичларни тўлиқ бажаришни таъминлаш мақсадида, ушбу тадбирларга соҳанинг энг малакали геолог ва геофизик мутахассислари жалб этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Республиканинг Устюрт, Газли, Муборак ва Шўртан ҳудудларининг истиқболли майдонларида углеводород захираларини ўстириш ҳамда янги нефть ва газ конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан