Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Январь-июнь ойларида 340,7 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди
18.07.2022 18:20,  
11

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан газни қайта ишлаш заводларида табиий газдан суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводидаги, табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ўз навбатида 2021 йилга нисбатан 17 минг тонна ортиқ ишлаб чиқариш ёки 102,6% ташкил этади.

Бугунги кунда йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режасини бажариш ҳамда 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида Республикамиз аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газни узлуксиз доимий етказиб бериш ва ишлаб чиқариш хажмларини ошириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқармалар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар тизимли ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш хамжмларини ошириш бўйича тегишли мутахассислар томонидан ишлар олиб борилди. Кун исиши билан қурилмаларни технологик жараёнларига салбий таъсирини кўрсатиб, ишлаб чиқариш хажмлари камайишига олиб келди, қўшимча иссиқлик алмаштириш ускуналари ва Ҳаво билан совутиш ускуналарида янги технологик жараёнлар, яъни совутиш тизимини монтаж қилиб ишга тушириш ҳамда мутахассислар томонидан технологик жараёнларга ўзгартиришлар киритиш натижасида кунлик 50 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш оширишга эришилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бугунги кунда ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ёз мавсумида кун исиши ўз навбатида технологик жараёнларга ҳамда қурилмаларни барқарор ишлашига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ишлаб чиқариш барқарорлигин таъминлаш мақсадида, 1-навбат қурилмаси кириш қисмидаги Ҳаво билан совутиш ускунаси атрофига қўшимча совутиш ускунаси монтаж қилинмоқда.

Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмалари ишлаб чиқариш фойдали иш коэффицентини ошириш мақсадида 8-, 9-сонли Газ ҳайдаш агрегатларида помпажга қарши ҳимоя клапанлари Чирчиқ шаҳридаги “DRESSER-RAND” ташкилотида таъмирланиб, қувватларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида Шўртан нефть ва газ бошқармасидаги газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаларида кунлик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш хажмлари 30 тоннага ошириш имкони яратилади.

Куз-қиш мавсумида қурилмалар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида кечаю-кундуз ишлар ташкил этилиб, қурилмаларни таъмирлаш ишлари қисқа муддатда амалга оширилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғи билан, қурилмаларни таъмирлаш учун кечаю-кундуз ишлар ташкил этиш ҳисобидан таъмир вақтида қисқариши мумкин бўлган миқдорларни олдини олишга эришилди. Шунингдек қурилмаларни барқарор ишлаш эвазига июнь ойи ўртача ишлаб чиқаришга нисбатан кунлик 35 тонна миқдорлар оширишга эришилди.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма ва заводларида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 319,5 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда 340,7 минг тонна ишлаб чиқарилди ва режа бажарилиши 106,6% (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,8%) ташкил этди.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, бутун республика бўйлаб ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва заводларида амалга оширилади. Хорижий ва қўшма корхоналарга ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича хизмат кўрсатиш эвазига амалга оширилади.

Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, Республика бўйича хорижий корхонлар билан бирга январ-июнь ойларида 408,5 минг тонна режа белгиланган бўлса, амалда 427,8 минг тонна ишлаб чиқаришга эришилган, режа 104,7% га бажарилган.

Республикадаги хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариш хажмларини ошириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан доимий хамкорликда амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни реализация қилиш январь-июнь ойларида Республика истеъмолчиларига 378,6 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 399,5 минг тонна етказиб берилган. Режа бажарилиши 105,5% ни ташкил этган.

Шу билан бирга, биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ келишилган жадваллар асосида етказиб берилиши таъминланмоқда. Ҳисобот даврида 297,2 минг тоннна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 297,3 минг тонна режага нисбатан 100% (ўсиш сурати 106,3%) етказиб берилди.

2019-2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига ҳар йилига қўшимча етказиб бериш хажмлари оширилиб борилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида 224,2 минг тонна етказиб берилган бўлса, ўртача кунлик 1,2 минг тонна ташкил этган. 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида эса 297,3 минг тонна етказиб берилган, бу ўз навбатида бир кунда ўртача 1,6 минг тонна ташкил этган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва заводлари томонидан суюлтирилган газни сифатли ва жаҳон стандартларига мос кўрсаткичларда етказиб бериш, ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан