Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Қашқадарёда барпо этилган 120 гектарлик агроучасткага томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда
11.02.2022 16:43,  
33

Президентимиз томонидан 2021 йилнинг ноябр ойида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режаси маълум қилиниб, 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” деб эълон қилинган эди.

Ушбу лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 120 гектар ерни эгаллаган агро участка ташкил этилди. Ушбу агро участкага 72 минг донадан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилган эди.

Ҳозирда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида барпо этилган ушбу боғда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–46-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида агро участкаларга экилган кўчатларни суғориш учун замонавий томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари, Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан кўчатхоналар сонини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш, “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш, манзарали ва мевали дарахтларни парваришлаш, дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш, томчилаб суғориш технологияларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш каби бир қатор ишлар амалга оширилиши мўлжалланган.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан