Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Замоновий технологиялар билан жиҳозланган “Чинобод нефть базаси” истеъмолчиларни кунига 1000 тонна нефть маҳсулотлари билан таъминламоқда
13.10.2022 10:31,  
13

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Республика истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини мукаммаллаштириш борасида тизимда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тизимдаги ёнилғи маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишга ихтисослашган корхоналар фаолияти бу борада алоҳида эътибордаги масала саналади.

Қарийб 30 йил аввал иш бошлаган “Чинобод нефть базаси” МЧЖ бугун энг сўнгги замоновий технологиялар асосида фаолият олиб бораётган ташкилотлар сирасига киради десак, муболаға бўлмайди. Ўткан йиллар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида амалга оширилган ислоҳотлар корхона фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди.

Дастлаб бу ердаги оператив маълумотларнинг шаффофлигини ошириш ва инсон омили билан боғлиқ омилларнинг олдини олиш мақсадида автоматлаштирилган тизим жорий этилди. Корхонанинг бошқариш тизими такомиллаштирилди. Ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини тизимли бошқаришнинг ҳозирги давр талабига мос келувчи услубларнинг жорий қилиниши барча халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда жорий этилди.

 
“1993 йилда ташкил этилган корхонамиз ишчилари сони 600 нафардан иборат бўлиб, кечаю кундуз фаолият олиб боради. Асосий вазифамиз ёнилғи маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва ташкилотларга тарқатишдан иборат. Нефть маҳсулотларни сақлаш ҳажми 35 минг тонна бўлиб, 160 га яқин корхона-ташкилот ва вазирликларга хизмат кўрсатади. Кунига 900-1000 тонна атрофида маҳсулот тарқатилади”, дейди корхона директори Сайдаҳмад Муржанов.

Корхонада ишлар замон талабларига мос, қатъий тартиб асосида йўлга қўйилган. Ҳар бир жараённинг ўзига хос стандартлари ва шунга мос талаблари мавжуд. Маҳсулотнинг қабул қилиниши, сақланиши ва истеъмолчиларга етказиб берилиши масъулиятли ҳамда мураккаб жараён бўлиб, барчаси қатъий назоратда, юксак профессионал талаблар асосида амалга оширилади.

Ёқилғи маҳсулотига қўйиладиган талабларнинг бирламчиси – бу сифатдир. Истеъмолчи харид қилинётган маҳсулотнинг сифатини доимий эътиборда ушлайди. Корхона учун ҳам сифат обрў-эътибор ва шаън масаласи. Шу боис, махсус лабораторияда маҳсулотнинг сифати қатъий тартибда назорат қилиб борилади.

Нефть маҳсулотлари ва фавқулодда вазият қарийб синоним тушунча. Ҳар қандай эҳтиётсизлик ёхуд ҳавонинг ўта иссиқлиги ҳам эҳтимолий хатарни билдиради. Шу сабаб ходимларнинг тайёргарлиги доимий шай ҳолатда бўлади. Корхонада махсус сув заҳирасига эга ҳовуз, ёнғинга қарши автоматлаштирилган ўт ўчириш тизими ва техник воситалар мавжуд.

“Чинобод нефть базаси” МЧЖ бугун ўз олдиган қўйилган вазифаларни профессионал тарзда бажаришга интилаётган жамоага эга корхоналардан биридир. Айни пайтда бу ерда катта режаларга эришиш учун юксак марралар сари ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан