Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”:Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди (Фото)
26.03.2022 16:31,  
34

Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари табиий газни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди.

Бошқарув раиси мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, олиб борилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда қурилиш монтаж ишлари билан, жумладан, Этилен ишлаб чиқариш цехининг пиролиз печида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан жойида танишди.

Этилен ишлаб чиқариш цехининг асосий техник ресурсларидан саналадиган пиролиз печларининг юқори ҳароратга чидамли махсус радиант қувурлари ва мутлоқо яроқсиз ҳолга келган, углеводородларни гидрогенлаш катализатори ишдан чиққан эди.

Бошқарув раиси томонидан берилган топшириқлар ва яратиб берилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, Шўртан газ кимё мажмуси жамоаси томонидан узлуксиз таъмирлаш ишлари олиб борилиб, якуний босқичдаги жараён амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Шўртан газ кимё мажмуасига қилган ташрифи давомида корхона раҳбарияти, мутахассислари билан учрашиб, кўрсаткичларни бажариш учун белгиланган чора-тадбирлар муҳокамаси ўтказилди. 2022 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига оид асосий масалалар муҳокама этилди.

Ўз навбатида, мажмуада тўлақонли фаолият олиб борилишини таъминлаш, юзага келиши мумкин булган авариявий ҳолатларни олдини олиш, ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз ҳамда талофатсиз давом эттиришни таъминлаш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбари Шуҳрат Асланов ва масъул мутахассисларга топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси томонидан қурилма, ускуналарни таъмирлаш ишларини тизимли ва ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштириш, ишчи-ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Шўртан газ кимё мажмуасида ўтган йил давомида 4,174 миллиард куб метр (режага нисбатан 100.4 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан