Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбек–қирғиз чегарасида икки мамлакатни боғловчи ерости туннели топилди
24.05.2022 10:20,  
2

Ўш вилояти Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи узунлиги 270 метр бўлган ер ости туннели топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб Knews.kg нашри хабар берди.

Қайд этилишича, туннелнинг чуқурлиги 15 метр, кириш қисми 1,8 метр, эни 1,5 метр, кириш жойидан чегара чизиғигача 40 метр, киришдан чиқиш қисмигача 270 метрни ташкил этади.

"Юқоридаги туннель аниқланган "М.А.М." участкаси эгасига келсак, ушбу шахс ҳозирда Жалол вилояти Қизил-Жор шаҳар руҳий касалликлар шифохонасида ётганлиги сабабли, ақли расолиги бўйича иккинчи марта экспертиза ўтказиш режалаштирилган",-дейилади хабарда.

Айни пайтда жиноят ашёлари олинмоқда, деб хабар беради Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан