Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«UzEx» Озарбайжонда савдо майдончасини очди
17.06.2022 14:31,  
25

Бокуда илк бор Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг (ЎзEх) ташқи савдо майдончаси очилди, деб хабар бермоқда «UzEx» АЖ матбуот хизмати. Таъсисчиси Озарбайжоннинг Delfin Caspian МЧЖ.

Янги ваколатхонанинг очилиши тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистон ва Озарбайжон товар бозорларига ўзаро киришини осонлаштиради.

«Биржа савдо тизимларининг афзалликлари савдо ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри кириш, вақт ва маблағни тежаш, шунингдек, тўлов ва товарларни етказиб бериш кафолати ҳисобланади», — дейилади хабарда.

UzEx қайд этишича, бугунги кунда биржа савдо тармоғига 21 та ташқи савдо майдончаси киради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан