Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзгидромет 23-26 март кунлари учун об-ҳаво прогноз маълумотини эълон қилди
22.03.2022 09:00,  
396

Хабарда айтилишича, 23-24  март кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир, ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиб кетиш каби ёғингарчилик кутилмалари мавжуд. Демак, бу кунлари ҳаво ҳарорати ҳам бироз паст бўлади. Аммо, қишлоқ-хўжалигини юқори зарарлайдиган кескин совуш тўлқинлари эмас.

25-26 март кунлари эса аксинча, жойларда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади. Жануб ва воҳа вилоятларида ҳаво ҳарорати максимумлари +23 даража илиқгача қизийди. Ҳатто, шимол Қорақалпоғистонда ҳам бир ҳафталик совуқлардан сўнг ниҳоят +17 даражали илиқ ҳароратлар қайтади.

26 март куни жанубий циклонлар фаоллиги сабаб, шимолдан ташқари кўплаб ҳудудларда ёғинлар чақмоқ-момақалдироқли хусусиятга эга бўлади. Баҳор мавсуми ўрталаридаги ёғинлар каби.

24 ва 26 март кунлари ҳаводаги ўзгаришларни кучли шамоллар ўзи билан етаклаб келади. Хизмат маркази айнан шу кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайишини прогноз қилган. 

25 мартдан бошлаб, март ойи ярмидаги узоқ сурункали намгарчилик ортидан совуқ ҳаво ҳукмрон бўлган минтақамизга кўпчилик кутган иссиқ, қуёшли баҳор ҳавоси қайтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан