Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзгидромет": бу ҳафта ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади
11.04.2022 15:36,  
149

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли, қуруқ ва илиқ бўлиши кутимлоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, 24-29° ни ташкил этади.

Тошкент вилоятида кечаси ва эртага эрталаб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг биринчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-19° ни, кундузи 24-29° ни ташкил этади.

13-15 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирига келиб, ҳарорат меъёрий қийматлардан 6-8° га юқор бўлади ва кечалари 14-19°, кундуз кунлари 30-35° атрофида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан