«Ўзгидромет» дам олиш кунлари сел хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари сел хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» 18—19 июлда республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, шу кунларда кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Андижон, Наманган Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Ҳодиса туфайли нохуш ҳолатлар юзага келганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1050 қисқа рақамига мурожаат қилиш лозим.