Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзгидромет ​декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилаётганини прогноз қилди
22.11.2019 15:42,  
28786

Куз фасли поёнига етиб қолди. Кечаги кунгача ўтган куз даврини ноодатий қуруқ давр деб таърифласак бўлади. Деярли бутун куз — сентябр, октябр ва ноябрь ойининг катта қисмида Ўзбекистон бўйича кам булутли, қуруқ ва шамолсиз об-ҳаво кузатилди. Фақат айрим кунларда баъзи жойларга ёмғир ёғди. Улар асосан кучсиз ва қисқа муддатли бўлди.

Бу йилдаги каби қуруқ куз жуда кам кузатилади.

Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Республика ҳудудининг катта қисмида, шимолий туманлардан ташқари, ёғаётган ёмғир қорга айланди. Тоғли ҳудудларда бу йилги мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиққача пасайди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.

Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтанинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

yandex.com/ Тошкент

Ҳозирча фақат декабрь ойи тўғрисида гапириш мумкин. Ўзгидромет жаҳоннинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган баҳоларига кўра, декабрь ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Январь ва февраль тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Фақат Ўрта Осиё қишларининг иқлимий хусусиятлари тўғрисида гапириш мумкин.

Одатда Ўзбекистонда қишлар қисқа ва кам қорли. Бу ерда қиш фаслининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида. Бунда иссиқ ҳаво тўлқинлари совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Ҳарорат совуқ бўлганда ёққан қор ҳаво илиши билан эриб кетгани сабабли, барқарор қор қоплами ҳосил бўлмайди. Деярли ҳар йили совуқ қишлардан ташқари ҳарорат тушиб кетадиган қисқа муддатлар кузатилади. Кечаси совуқ 10-13 даража, баъзан ундан ҳам паст бўлиши мумкин. Ҳарорат 15-18 даражага кўтариладиган даврлар ҳам бўлади. Охирги кузатувлар давомида энг совуқ даврли қиш 2007-2008 йилга тўғри келганини кўриш мумкин. Ўшанда совуқ декабрнинг охиридан февралнинг ўртасигача давом этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан