Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди
7.02.2022 17:41,  
372

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон переферияси белгилайди. Республика бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқни ташкил этади.

Эртага республика ҳудудига Кавказ ҳудудиларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқгача пасаяди, кундузи 3-8° илиқ атрофида бўлади.

9 февралда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик ҳудудларнинг катта қисми бўлади, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати 7-10° илиқгача аста-секин кўтарила бошлайди.

Ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради, ҳудудларга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг охирига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 12-15° илиқгача, жанубда 18-20° илиқгача исийди.

Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади.

7-8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан