Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзгидромет» ҳафталик прогнозни эълон қилди
25.04.2022 12:05,  
200

Ушбу ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Республиканиннг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28° атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

27 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта ўртасига келиб, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати 27-32° гача кўтарилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан