Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч ахборот билан чиқди
2.02.2022 15:00,  
791

«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч ахборот билан чиқди.

Жорий йилнинг 4-7 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;

5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

5 феврал Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 феврал республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади.

7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан