«Ўзгидромет» янги шошилинч хабар билан чиқди

«Ўзгидромет» янги шошилинч хабар билан чиқди

«Ўзгидромет» яқин кунларда кутилаётган ёғингарчилик сабаб огоҳлантириш эълон қилди. 

Жорий йилнинг 24-25 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин.

24-25 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, Навоий вилоятининг тоғ олди ҳудудларида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

Ушбу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.