Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Шерзод Хабибуллахўжаевич 2017-2020 йиллар давомида ДАВEРГEОДEЗКАДАСТР қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган бўлиб, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатишни тезкорлик ва содда йўл билан бажариш бўйича бир қанча ишларни амалга оширган.