Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзини-ўзи банд қилганлар томонидан берилган харид чеклари учун 1 фоизлик кешбек қайтарилмайди
14.02.2023 11:59,  
28

Шунингдек, автомобиль хариди, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўловларга кешбек берилмайди.

Аввалроқ, президент фармони билан тадбиркорлар даромадидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилиши маълум бўлганди.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан 1 майдан газ заправкаларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камералари мажбурий ўрнатилиши белгиланган.

Бундан ташқари, мазкур фармонга илова тарзида давлат раҳбари ва ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи нуқталарда харидни амалга оширган фуқароларга харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

Бунда солиқ органларининг мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини ҚР-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтган банк карталарига ой якуни билан "кешбек"лар қайтариб берилади.

Таъкидланганидек, автомобиль хариди, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов ҳамда ўзини-ўзи банд қилганлар томонидан берилган харид чеклари учун 1%лик "кешбек" бериш амал қилмайди.

Олдин ўзини-ўзи банд қилганлар томонидан берилган харид чеклари учун "кешбек" қайтармаслик белгиланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан