Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди
14.02.2020 16:23,  
4999

Пайғамбарлик даъво қилган бухоролик аёлга бир йил озодликни чеклаш жазоси тайин қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасининг 13 февраль сони хабар қилинди.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйнав қишлоғида яшовчи аёл ўзини пайғамбар деб эълон қилди. Исми ошкор этилмаган аёл ўзига ваҳий келаётгани ва ғайб хабарлари асосида “Туҳфа” деб аталган китоб тартиб қилаётганини иддао қилган. 

Қайд этилишича, сохта даъво билан чиққан аёл “Туҳфа” китобида Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар экани ва Қуръони карим илоҳий китоб эканини рад этган. 

Аёл Бухоро давлат университетини битирган қизини ҳам ушбу ишга жалб этган. 

Маълум қилинишича, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар тайёрлаш ва тарқатиш жиноятини содир этишда айбланган аёлга суд 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаган. Жиноят ишига доир бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан