Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзининг позицияларини, халқини ҳимоя қилмайдиган давлат билан ким ҳамкорлик қилишни хоҳлайди? 
15.11.2019 18:51,  
504

Лукойл ишчиси Шилов билан боғлиқ вазият ҳақида.

Ҳамма бу борада фикрларини билдиряпти. Ўзбек тили ва рус тилида блог юритадиганлар ўртасида баҳс юзага келди. Ўзаро компромисга келишга ҳаракат қилинди, ўхшамади, лекин бир нарса эътиборимни тортди.

Бир вақтлар Шерзод Қудратхўжаев бир аёлга "ўзбекча гапир" дегани учун русийзабон блогерлар уни итдай талаганди, узр сўрайсан деб.

Энди рус ишчиси ўзбекларни итдан баттар қилиб, ҳақорат қилса, ишчи вазият, бўлиб туради деб, хаспўшлашга уринишяпти. Ваҳоланки, Шерзод ака у аёлни ҳақорат қилмаганди, давлат тилида гапир деб сўраганди, холос.

Энди нима эмиш, иш вазияти, бало-баттар, тушуниш керак. Русийзабон блогерларидан бунақа иккиюзламачиликни, қўпол бўлса ҳам айтаман икки кетликни кутмагандим, очиғи.

Лукойл ҳам баёнотини эълон қилди. Унда ҳам узр сўралмагани етмаганидек, ўзбек халқига паст назар билан қараш, давлатимизга эса мустамлака сифатида қаралгани уфуриб турибди.

Энди саволлар келади.

Нега бизнинг расмий идоралар жим ўтирибди?

Нега Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат учун изоҳ талаб қилмаяпти?

Ўзбекистон давлати ўзбек халқини, шаънини, ғурурини шундай пайтларда ҳимоя қилмайдими?

Бу бизнинг халқаро майдондаги имижимизга қандай таъсир қилади? Ё яна катта оғаларга мадҳ айтиб, уйғонишни бошлаймизми? Бу аҳволда ташқи майдонда обрўйимиз қоладими?

Ўзининг позицияларини, халқини ҳимоя қилмайдиган давлат билан ким ҳамкорлик қилишни хоҳлайди?

Инвестиция келадими шунда?

Энди масаланинг бошқа жиҳатига қараймиз. Гап узр сўраш ҳақида кетмаяпти. Масала ундан чуқурроқ.

Биз Россия билан тенг ҳамкормизми, тенг шерикмизми, халқаро майдонда қувватлаяпмизми (БМТдаги Қрим бўйича резолюция эсга тушади) шунга яраша ҳурмат ва муомала ҳам бўлиши шарт.

Биттагина рус компанияси ўз ходимининг исботланиб бўлган ғайри қонуний, ғайри ахлоқий ҳаракати учун узр сўрашни ҳам раво кўрмаяптими, тенглик ҳақида гап бўлиши мумкинми?

Масала илдизини англадингиз деб ўйлайман.

Адҳам АРСЛОНОВ

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан