Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш бўйича тақдим этилган индивидуал имтиёзлар бекор қилинмоқда
18.12.2017 22:11,  
6

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистонда алоҳида хўжалик субъектларига мамлакатга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш бўйича тақдим этилган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасига бундай қарорни қабул қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Президентнинг шу ҳақдаги фармони лойиҳаси Бош прокуратура томонидан тайёрланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатда алоҳида хўжалик субъектларининг озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича монополлашуви, носоғлом рақобатнинг сақланиб қолиниши, айрим товарлар тақчиллигини сунъий равишда вужудга келтириб, улар нархининг асоссиз равишда кўтарилиши учун шароитларни келтириб чиқарувчи жиддий тизимли муаммолар мавжуд.

Фармон лойиҳасида алоҳида импортёрлар учун тақдим этилган индивидуал имтиёз ва преференциялар, шунингдек улар учун яратилган қулай шароитлар бозорга бошқа тадбиркорлик субъектларининг киришини чеклагани тан олинган.

Вужудга келган вазият Ўзбекистоннинг ишбилармонлик фаоллиги ва инвестицион жозибадорлигини пасайтириб, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсига жиддий зарар етказади, дейилади ҳужжатда.

2018 йилда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчиларни қидириш ва жалб этиш, улар учун бозорга киришда тенг имкониятлар яратиш, олиб кирилган маҳсулотлар бўйича шартномалар тузиш, уларни ташиш ва сақлашда кўмаклашиш, шунингдек аҳолининг сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондиришга қаратилган бошқа чора-тадбирлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржасида сотиш ва сотиб олишга 2002 йилда киритилган тақиқ бекор қилинади. Товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш учун улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензия талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, маҳсулотлари Ўзбекистон божхона чегараси орқали ташишдаги божхона жараёнлари танқидий ўрганиб чиқилиб, ортиқча тўсиқ ва ғовлар бартараф этилади, расмиятчиликлар максимал даражада камайтирилиб, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш харажатлари қисқартирилади.

Соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун тизимли асосда тадбиркорлик субъектлари, жумладан аҳамиятга молик истеъмол товарларини экспортчи ва импортчилари, хорижий инвестор ва чет эллик шериклар билан очиқ ва жонли мулоқотлар ўтказиб турилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан