Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзЛиДеП Бош вазир лавозимига ўз номзодини кўрсатди
18.01.2020 10:40,  
1798

Бугун Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилмоқда.

Мажлисда Партиянинг фаоллари, сайланган депутатлар, Нодавлат-нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциация, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, шунингдек, партиянинг ҳудудий кенгашлари, мамлакатимиз ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов олиб борди.

Сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муваффақиятли иштирок этди ва Олий Мажлис қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фраксияни ташкил этди.

Йиғилишда Конституциямизнинг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи сиёсий кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Асосий қонунчилигимизга кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазири номзодини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Сиёсий партия Бош вазирликка номзод этиб, Абдулла Нигматович Ариповни кўрсатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан