Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзмиллийбанк: "Энди сизга кредит беролмаймиз". Мижоз нега Ўзмиллийбанкдан норози?
12.10.2022 14:04,  
127

СберкассаУз телеграм каналига Ўзмиллийбанк Юнусобод филиалидан ипотека кредити олишдаги муаммо ҳақида ёзишмоқда. 

Унда айтилишича, "мен мурожаат қилишимдан мақсадим шуки, шу йил август ойида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 9 даҳа 7 уй 23 хонадонни ипотека кредити асосида сотиб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки Юнусобод филиалига мурожаат қилганман.

Банк кредит бўлими ходими томонидан менга кредит олишим учун керакли ҳужжатлар рўйхати, босқичлари, шартлари ва мавжуд тарифлари ҳақида маълумот берилган ва мен сотиб олинаётган хонадоннинг бошланғич 40 фоиз тўланса, қолгани банк томонидан кредит асосида тақдим қилинадиган 60 фоизини йиллик 21 фоиз устама билан 10 йил муддатга берилишини танлаганман.

Мен банк томонидан сўралган ҳужжатларни тўплаб, банк мутахассисига тақдим қилганман, банк мутахассиси томонидан менинг тўлов қобилятим ўрганилиб, кредит берилиши айтилган ва мен билан банк ўртасида кредит шартномаси имзоланган, кейинги навбатда хонадон эркин баҳоловчи ташкилот томонидан 620 млн.сўмга баҳоланган, кейинги босқичда кредитнинг бошланғич 40 фоиз (яъни 248 млн.сўм) тўловни амалга оширганман.

Менга нотариал тартибда сотиб олинадиган хонадонни номимга ўтказиш мақсадида банк томонидан кафолат хати берилган. Шунга асосан сотувчи билан биргаликда, хонадонни номимга расмийлаштирганман. Жараёнлар тугаб, менга нотариус томонидан берилган олди-сотди шартномани банкка тақдим қилганимда банк мутахассиси бу турдаги кредит линиямиз ёпилиб қолди, энди сизга кредит беролмаймиз деб айтяпти.

Айни пайтда, сотиб олинадиган хонадон эгаси мендан келишилган пул миқдорини талаб қиляпти. Мутасадди ташкилотларга илтимосим шуки, масалани ўрганиб, ижобий ҳал қилиб беришларини сўрайман. Ахир шу пайтгача оз мунча харажат қилмадик, агар кредит ёпилиш прогнози бор экан нимага банк билан мени ўртамда кредит шартнома имзоланди? Нимага менга хонадонни номимга расмийлаштириш учун банкдан кафолат хати берилди?", дея якунлаган фуқаро ўз мурожаатини.

Ушбу мурожаатни Республика Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан назоратга олинади деб умид қиламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан