Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Ўзмиллийбанк» ўзи тузган шартномага ўзи амал қилмаяпти
26.07.2022 15:19,  
167

«Ассалому алайкум ака яхшимисиз? Менда "Ўзмиллийбанк» устидан шикоят бор ака. Илтимос ушбу масаламни ҳал қилишда ёрдамлашинг. Мен "Ўзмиллийбанк» Юнусобод филиалидан ипотека-кредити олган эдим. Яқинда асосий ставка бир бандга туширилиб, 15% этиб белгиланди» — дейилади «СберкассаУз» телеграм каналига юборилган мурожаатда.

Кредит шартномамнинг 4.1 бандида «Агар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси камайтирилса, ипотека кредити бўйича фоиз ставкаси ҳам мутаносиб равишда камайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади. Бунда кредитни қайтариш жадвали янгиланади ҳамда Қарз олувчи ва биргаликда Қарз олувчилар янгиланган қайтариш жадвали бўйича тўловларни амалга оширади. Янгиланган қайтариш жадвали Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларга топширилган кундан бошлаб эски таҳрирдаги қайтариш жадвали ўз кучини йўқотади» деб аниқ ва тиниқ ёзиб қўйилган.

Лекин, 5 кундан бери мен банкка телефон қилиб шартномада кўрсатилганку десам, «Бу ҳали аниқ эмас, қачон аниқ бўлиши номаълум» деган жавоб оляпман. Бу ҳолатда арзимизни кимга айтишни ҳам билмай қолдик. Илтимос масаламни ўрганиб, ҳал бўлишида ёрдамлашинг.

Ушбу мурожаатчи ҳақида фақат банкнинг расмий вакилларига маълумот берилади. Яна доимгидек, ушбу мурожаатни ҳам Марказий банкнинг банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматидан ёрдам беришларини сўраймиз — дейилади манба хабарида.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан